Халқаро кузатувчи ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди

17.10.2024

144

msk_yangiliklari_in

МДҲ кузатувчилар гуруҳи аъзоси, ҳамдўстлик ижроия қўмитаси ишлар бошқармаси маслаҳатчиси Денис Варганов Самарқандда бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

 

Жумладан, вилоят ҳудудий сайлов комиссиясида халқаро кузатувчига вилоятда сайловга тайёргарлик доирасида амалга оширилган ишлар, 1130 та сайлов участкаси тузилиб, комиссиялар таркиби тасдиқлангани, халқ дерутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та сайлов округи бўйича бешта сиёсий партиядан кўрсатилган 300 нафар депутатликка номзод рўйхатга олингани ҳақида батафсил маълумот берилди. 

 

 

Ўзбекистонда бу галги парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига яхши тайёргарлик кўрилган, - дейди Денис Варганов. - Барча жараёнлар сайлов кодекси талабларига мос келади. Сайлов участкаларида овоз беришни ўтказиш учун сайловчиларга барча қулайликлар яратилган. Шу билан бирга сиёсий партиялар кузатувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун алоҳида жойлар тайёрланган.

 

Халқаро кузатувчи Самарқанд шаҳридаги бир қатор сайлов участкалари фаолиятини кўздан кечирди.

 

Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот маркази.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур