Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Самарқанд вилоятида бўлиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди

11.10.2024

52

msk_yangiliklari_in

Жумладан, МСК раиси Самарқанд шаҳридаги 73-сайлов участкасида комиссия аъзолари ва сайловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Комиссия аъзолари билан суҳбатлашди.

 

З.Низомхўжаев Самарқанд шаҳридаги участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ташкил этилган семинарда қатнашди. Семинар қатнашчиларига бу йилги сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тушунча берди.

 

Самарқанд вилоятига сафари давомида З. Низомхўжаев вилоят ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан ҳам танишиб, комиссия аъзолари билан мулоқот қилди.

 

 

 

 

Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот маркази.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур