02.10.2024

205

msk_yangiliklari_in

 Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларида участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув семинарлар ўтказилмоқда.

 

 2-10 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ўқув машғулотларида сайлов комиссияси раиси, ўринбосари ва котиби томонидан участка комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини янада ошириш, уларга жорий йилги сайлов жараёнларидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида маълумот берилмоқда.

 

 

 Хусусан, сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиқиб, аралаш сайлов тизими ва унинг хусусиятлари, сайлов комиссиялари тизими ва фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, биноларнинг жиҳозланиши, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, сайлов комиссияси ва аъзоларининг оммавий ахборот воситалари, кузатувчилар, жамоат тартибини сақлаш учун масъул органлар вакиллари билан ҳамкорлиги масалаларига эътибор қаратилмоқда. 

 

 

 Шунингдек, амалий машғулотлар орқали участка сайлов комиссиялари аъзоларининг овоз бериш кунидаги фаолияти ва овозларни санаб чиқиш жараёни тушунтирилмоқда.

 

Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Матбуот маркази.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур