ҲСК тузиш

Ҳудудий сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

 

 

Марказий сайлов комиссияси сайловга камида саксон кун қолганида ҳудудий сайлов комиссияларини комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг ўн икки — ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузади.

 

 

Туман, шаҳар сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

 

 

Ҳудудий сайлов комиссияси сайловга камида етмиш беш кун қолганида туман, шаҳар сайлов комиссияларини комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг саккиз — ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузади.

 

 

Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда ҳудудий сайлов комиссияси Сенатнинг тавсиясига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан, туман, шаҳар сайлов комиссиялари эса тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашининг тавсиясига биноан ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида олтмиш кун қолганида тузилади ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.

 

 

Ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссиялари расмий веб-сайтларида ва матбуот нашрларида ўз таркиби, манзили ва комиссиянинг телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.

 

 

Сайлов кодекси 19-модда